Юксалиш ҳаракати ахборотномаси, 2024 йил апрел

logo_f89cf94b
logo_en_jpg1
01
RD

Ўзбекистонда демократия

"Юксалиш" ҳаракати ва Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти ҳамда
"Минтақавий мулоқот" (Regional Dialogue) халқаро нодавлат ташкилотининг
ойлик бюллетени
      

Ахборотнома № 44                                                                                 2024 йил 5 апрел
Мазкур электрон нашр АҚШ Давлат департаментининг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ва халқаро гиёҳванд моддаларининг ноқонуний савдосига қарши курашиш Бюроси (INL) кўмагида тайёрланди. Ахборотлар мазмуни учун муаллифлар жавобгар,
INL ёки АҚШ ҳукумати нуқтаи назарини билдирмайди.

Ўзбекистон давлат идораларининг коррупцияга қарши курашиш рейтинги эълон қилинди

un_img_uz_anti_corruption-1

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2023 йилда Ўзбекистон давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги бўйича рейтинг  натижаларини эълон қилди.

Ўтган йили агентлик томонидан 95 та давлат ташкилоти, жумладан, 36 та давлат ташкилоти илк маротаба, қолган 59 таси эса такроран баҳолашдан ўтказилган. Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, 42 та ташкилот фаолияти самарадорлиги “яхши” (81−100 балл), 38 та ташкилот “қониқарли” (55−80 балл) ва 15 та ташкилот “қониқарсиз” (55 баллдан паст) дея ажратилди.

Энг юқори баллни Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (94 балл), Марказий банк (93 балл), “Ўзкимёсаноат” компанияси, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (90), “Ўзбекнефтгаз” (90 балл) қўлга киритди. Ўтган йилги рейтинг етакчилари – Божхона ва солиқ қўмиталари “яшил” зонада қолган бўлса-да, рейтингда паслади.

40 га яқин давлат органи ва ташкилоти ўртача балл олди, жумладан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги (80), Туризм қўмитаси (80), Спорт вазирлиги (77), “Ўзтрансгаз” (67), Сув хўжалиги вазирлиги (66), Маданият вазирлиги (65), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (58), Мактабгача таълим агентлиги (56) ва бошқалар.


Автомобиллар учун экостикерлар бепул бўлади

eco-naklejki

Ўзбекистон ҳудудларида автомобиллар учун экологик стикерлар жорий этилмоқда. Экостикерлар янги автомобиллар ва электромобиллар учун улар бепул берилади.

Экозоналарга кириш учун компенсациялар ва жарималар ҳам жорий этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг
29 мартдаги қарорида назарда тутилган.

Ҳужжатга кўра, “Экологик тоза транспорт” тизимини жорий этиш 2030 йилгача давом этади: биринчи босқич Тошкент шаҳрида (2024−2026), иккинчи босқич Нукус шаҳри, вилоят марказлари ва заруратга кўра, алоҳида экологик зоналар, жумладан сайёҳлик маркази, табиат қўриқхонаси, соғломлаштириш ва дам олиш маскани ва бошқаларда (2026−2028), учинчи босқич бошқа барча ҳудудларда (2028−2030).

1 июндан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида транспорт воситаларининг нормативларга мослиги даражасини аниқлаш ва уларга экологик стикерлар бериш Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида бепул амалга оширилади.

Бошқа ҳолларда ушбу хизматни бепул кўрсатиш белгиланган муддат: Тошкент шаҳрида — 2027 йил 1 январгача, Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида, шунингдек, айрим экологик зоналарда — 2029 йилнинг 1 январига қадар, қолган барча ҳудудларда — 2031 йил 1 январгача ўтказилади.

Электромобиль ва электромототцикллар ҳамда ишлаб чиқарилганига уч йилдан ошмаган бошқа турдаги транспорт воситаларига “яшил” тоифадаги стикерлар бепул диагностик текширувисиз берилади ва почта орқали юборилади.


Омбудсманнинг ҳудудий вакили Қорақалпоғистондаги колонияларнинг бирида мониторинг ўтказди

photo2022-03-2418-49-41-2

Мониторинг давомида Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий вакили маҳкумларнинг яшаш шароити, меҳнат ва узоқ муддатли ташрифлар учун мўлжалланган бинолар, тиббиёт бўлими билан танишди.

Маҳкумлар билан яккама-якка суҳбатлашди, муассасадаги шароит ҳақида уларнинг фикрларини ўрганди, мурожаатларини тинглади.

Колониядаги барча маҳкумлар 10 нафар шифокорлар гуруҳи томонидан ультратовуш, ЭКГ ва рентген аппаратлари ёрдамида кўрикдан ўтказилди. Натижада уларнинг 47 нафарига “остеомиелит” ва “остеохондроз” ташхиси қўйилиб, стационар даволаниш белгиланиб, жарроҳлик амалиёти зарур деб топилди.

15 нафар маҳкум шифокорлар тавсиясига кўра дори воситалари билан таъминланди. Шунингдек, поликлиниканинг кардиология бўлимида 20 кишини амбулатор ва стационар даволаш режалаштирилган. Яна 4 нафар маҳкумга шифокор тавсиясига кўра кўзойнак берилди.


Бола туғилганда бериладиган нафақа ҳаммага бирдек берилмайдиган бўлди

1709979902_den-semi-v-kazahstane

Ўзбекистонда 2024 йил 1 апрелдан бошлаб барча аёлларга бир марталик нафақа фақат биринчи фарзанди туғилган тақдирда берилади.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 4 мартдаги амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартиришлар киритувчи қарорида назарда тутилган.

Иккинчи бола туғилганда эса нафақа фақат Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилага берилади. Учинчи ва ундан кейинги болалар учун нафақалар энди берилмайди.

Нафақалар учун ариза бериш муддати ҳам қисқартирилди. Эндиликда ота-оналардан бири бир ой ичида Халқ банки филиалига мурожаат қилиши керак (илгари – олти ой ичида эди).


Маданий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича экспертлик муҳокамаси

658

11 март куни Халқаро юристлар комиссияси, "Юксалиш" ҳаракати, “Илҳом” театри ва ЮНEСКО томонидан “Ўзбекистонда бадиий ижод эркинлиги ва бошқа маданий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш” мавзусида халқаро жамоатчилик муҳокамаси ўтказилди.

Мулоқот давомида Ўзбекистондаги театрлар, галереялар, давлат ва хусусий майдонларда бадиий ифода учун хавфсиз муҳитни таъминлшнинг ҳуқуқий асосларига тўхталиб ўтилди.

Батафсил

Тадқиқот: Ўзбекистонда таълим сифатига нима таъсир кўрсатади?

Snimok

Макроиқтисодиёт ва минтақавий тадқиқотлар институти экспертлари таълим сифатига салбий таъсир кўрсатаётган мактаблар инфратузилмаси ҳолатини таҳлил қилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда умумий таълим тизимига давлат харажатлари кўп бўлишига қарамай, таълим сифати пастлигича қолмоқда.

Экспертлар таълим сифатига салбий таъсир кўрсатувчи бир қатор омилларни санаб ўтди:

  • умумий таълим тизимига давлат бюджети харажатлари номутаносиб тақсимланган;
  • 2022-2023 ўқув йилида 10 522 та мактабда (194 та хусусий) ўқувчилар сони 6 461 741 нафарни ташкил этди (шундан 0,71 фоизи хусусий мактабларда таълим олади). Мактаблар 5 283 916 ўқувчига мўлжалланган, яъни бир ўқувчи ўрнига 1,2 ўқувчи тўғри келади;
  • 5 та мактабда ўқувчилар уч сменада, 4 777 та мактабда икки сменада ўқитилади. Жами 2,1 миллион киши бир сменадан ортиқ ёки умумий талабалар сонининг 33 фоизини ташкил этади;
  • 16 фоизга яқин мактаблар капитал таъмирлашга муҳтож, 4,6 фоизи эса яроқсиз ҳолатда;
  • мактабларда чет тили, технология ва информатика ўқитувчиларининг етишмайди;
  • Ўқитувчилар орасида аттестациядан ўтмаслик даражаси юқори, фақат бир нечтаси ўз фанлари бўйича халқаро сертификатларга эга.

Бундан ташқари, мактабларнинг 70 фоизида канализация мавжуд эмас (масалан, Уммонда мактабларнинг 99 фоизи канализацияга уланган, Россияда 96 фоиз). Мактабларнинг 98 фоизида (қишлоқ мактабларининг 98,5 фоизи) компьютер синфлари мавжуд. Ҳар бир мактабда 1,4 компьютер синфи мавжуд. Компьютерларнинг 71,6 фоизи интернет тармоғига уланган бўлса, қишлоқ жойларда бу кўрсаткич 69,4 фоизни ташкил этади.

Қайд этилишича, Ўзбекистон умумий таълим тизимида ўқитувчилар сони етарли (айрим фанлардан ташқари). Шундай қилиб, мактабларда таълим сифати нафақат ўқитувчилар сонига, балки уларнинг сифатига ҳам боғлиқ.


Партиялардан бири пойтахт маҳалласидаги футбол майдонини ҳимоя қилиб чиқди

wo67FX16938577406323_b

Халқ демократик партияси Тошкент шаҳридаги Юнус Ражабий маҳалласида жойлашган футбол майдони ва яшил ҳудуд ўрнида режалаштирилган қурилишга қарши чиққан фуқароларни қўллаб-қувватлади.

Собиқ шаҳар ҳокимининг қарори билан 30 сотих майдондаги ҳовли ҳудуди шаҳар захира фондига ўтказилган. Ер аукцион савдода сотилган. Ғолиб тадбиркор бу ерда беш қаватли маъмурий бино қуришни режалаштирган.

Аҳоли туманлараро судга ҳоким қарорини бекор қилиш талаби билан мурожаат қилган. Туман суди ҳам, шаҳар ва Олий судлар ҳам талабни қаноатлантиришни рад этган. Президент қабулхонасига, туман прокуратурасига қилинган мурожаатлар ҳам ҳеч қандай натижа бермаган.

Партия ўз мурожаатида мазкур стадион 7 минг нафар аҳоли истиқомат қиладиган маҳалладаги ягона стадион эканини таъкидлаган. Бундан ташқари, ҳудудда кўплаб дарахтлар бор.

Партия “аҳоли ҳуқуқларини чеклайдиган, фуқароларга ноқулайлик келтирадиган” қурилишни номақбул деб атади. Шунингдек, ҳоким қарорини қайта кўриб чиқиш кераклигини сўраб, депутатлик сўрови юборди.


Нотариуслардан бепул ҳуқуқий маслаҳат

photo_2024-03-29_17-45-53

Жорий йилнинг 27—28 март кунлари “Юксалиш” ҳаракати, Ўзбекистон Нотариал палатаси ва “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида “Нотариуслардан бепул ҳуқуқий билимлар” шиори остида навбатдаги акция ўтказилди.

Акцияда республикамизнинг 30 та локациясида 137 нафар нотариус ва юрист ходимлари томонидан 1 660 дан зиёд фуқарога якка тартибда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Батафсил

“Ватанга йўл” лойиҳаси старт олди

433869849_847932280694139_7903850479752836229_n

Одам савдоси ва зўравонликнинг бошқа кўринишларига қарши курашиш борасида самарали фаолият олиб бораётган “ ISTIQBOLLI AVLOD” ННТ “Ватанга йўл” лойиҳасини бошлади.

Лойиҳа доирасида ташкилот кўмагида хорижда қийин аҳволга тушиб қолган ва Ватанига қайтган инсонлар ҳақида ҳикоя қилиш мақсад қилинган.


Гулнора Маҳмудова
“Аёллар тадбиркорлиги куни”нинг элчиси мақомини олди

Snimok_0d581685

“Тадбиркор аёл” халқаро ассоциацияси раиси Гулнора Маҳмудова “Аёллар тадбиркорлиги куни”нинг Ўзбекистондаги элчиси бўлди.

У бу лавозимга дунёнинг 144 давлати томонидан расман тан олинган Бутунжаҳон аёллар тадбиркорлиги куни асосчиси WEDO халқаро ташкилоти (АҚШ) томонидан тайинланган.


Ўзбекистон ва рейтинглар

Раҳбар аёллар рейтинги янгиланди

40uzz

“Юксалиш” ҳаракати Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти экспертлари билан ҳамкорликда давлат бошқаруви тизимидаги раҳбар аёлларнинг ТОП-40 рейтингини янгилади.

Рейтингга кирган аёллар турли соҳаларда фаолият юритади, жумладан, Президент Администрацияси тизимида – 4 нафар, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида – 4 нафар, Сенатда – 6 нафар, Вазирлар Маҳкамасида – 3 нафар, қўмиталар, идоралар ва марказларда – 11 нафар, сиёсий партиялар ва прокуратура органларида ҳар бирида биттадан, таълим соҳасида – 5 нафар, молия соҳасида – 3 нафар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида – икки нафардан вакил.

Батафсил

Ўзбекистон энг бахтли давлатлар рейтингида 47-ўринда

photo_2024-03-20_22-16-50_5

Ўзбекистон БМТнинг Гэллап институти ва Оксфорд фаровонлик тадқиқот маркази билан биргаликда ҳар йили тузиладиган World Happiness Report — энг бахтли мамлакатлар рейтингида 47-ўринни эгаллади.

Ўзбекистондаги бахтиёрлик даражаси уч йил давомида 6,196 балл билан баҳоланган — бу МДҲ давлатларидаги энг юқори кўрсаткичдир. 2020−2022 йилларга мўлжалланган рейтингга нисбатан мамлакат ўз ўрнини 7 поғонага яхшилаган.

Мамлакатда ўзларини энг бахтли ҳис қилаётганлар кексалардир, ёши ўртачадан паст — 30−44 ёшдагилар эса ўзларини энг бахтсиз ҳис қилмоқда. Аксарият мамлакатларда тескари тенденция кузатилган — ёшлар кексаларга қараганда бахтлироқ.


Жаҳон банкининг аёллар индексида юқорига ўсиш

5b1f3fbcc811228b463b1389b4fa60f3

Ўзбекистон Жаҳон банкининг “Аёллар, бизнес ва ҳуқуқ” (WBL) индексида энг кўп яхшиланган давлатлар бешлигига кирди.

2022 йил октябрь ойидан буён Ўзбекистонда хотин-қизларнинг аҳволини яхшилаган тўртта ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди: оиладаги зўравонликни жиноийлаштириш, тенг ҳақ тўлаш нормаси, аёлларнинг айрим соҳаларда ишлашига чекловлар олиб ташланди.

Хусусан, ўзгаришлар икки асосий кўрсаткич – “иш ҳақи” ва “никоҳ” бўйича мамлакат мавқеини яхшилашга ижобий таъсир кўрсатди. Бу Ўзбекистон рейтингининг 11,9 поғонага кўтарилишига олиб келди ва ҳозирда “Аёллар, бизнес ва ҳуқуқ 2024” индексида мумкин бўлган 100 баллдан 82,5 баллни ташкил этади.

Мамлакат Сингапур, Туркия ва БАА билан бир хил очко жамғарган ва Марказий Осиёда ҳам энг яхши натижаларни кўрсатган.


Ўзбекистон Инсон тараққиёти индексида 106-ўринда

HDR_banner2

Ўзбекистон Инсон тараққиёти индексида 193 мамлакат ичида 106-ўринни эгаллади.

Мамлакат инсоният тараққиёти юқори бўлган давлатлар тоифасида қолмоқда. Ўзбекистон фуқаролари ўртача 71,7 йил яшайди, 12 йил ўқийди ва аҳоли жон бошига ялпи даромади 8056 долларни ташкил қилади.

2022 йилда Ўзбекистонда инсон тараққиёти индекси 0,727 пунктни, максимал кўрсаткич 1000 баллни ташкил этди. Рейтингда Ўзбекистон Миср ва Вьетнам ўртасида жойлашган.

Долзарб мавзулар

Аҳолини рўйхатга олиш учун — 800 млрд сўм

photo-01

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ишларини ўтказиш учун 800 миллиард сўм (тахминан 63,4 миллион доллар) керак бўлади. Бу ҳақда Статистика агентлиги вакили маълум қилди.

Тадбирнинг жуда катта меҳнат талаб қилиши туфайли унинг молиявий ва техник томонлари кўриб чиқилиб, тизим такомиллаштирган ҳолда жараённи 2025−2026 йилларда ўтказиш режа қилинган.

Аҳолини рўйхатга олиш ишлари 2019 йилда бошланганди. 2021 йилда 4 та ҳудудда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилди.


Ўзбекистон Москвадаги терактни қоралайди

OE4cjk16907825821744_b

Ўзбекистон Президенти Москвадаги теракт муносабати билан Россия президентига ҳамдардлик билдирди. Мактубда Ўзбекистон тинч аҳолига қарши террорчилик ҳаракатини кескин қоралаши қайд этилган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Москвадаги терактни қоралади. “Терроризмни оқлаб бўлмайди, биз бегуноҳ фуқароларга нисбатан зўравонликни бир овоздан рад этишга чақирамиз”, — дейилади баёнотда.


Ўзбекистон ва Қозоғистон трансчегаравий сув ҳисоблагичларини ўрнатиши мумкин

32649663_143_2_777_636_1400x0_80_0_0_cfc07f20251ca7df524920d12e138ea5

Ҳар икки давлат томонидан истеъмол қилинадиган сув ҳажмини аниқ ҳисоблаш мақсадида ҳисоблагичлар ўрнатишга келишиб олинди.

Томонлар ўзаро сув истеъмоли ҳақида онлайн маълумот алмашади. Мазкур лойиҳага жалб этиш юзасидан халқаро ташкилотлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Илгари Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида худди шундай гидропостлар ўрнатилган эди.


Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилади

5wFPbbjM7DdQu34LL4Xyv-LS3EIqH0nj

2025 йил апрель ойида Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказиладиган бўлди.

Бу бўйича Швейцариянинг Женева шаҳрида Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг ва Ўзбекистон Сенати Раиси Танзила Норбоева битим имзолади.

Навбатдаги Ассамблея 2030 йилгача бўлган стратегияни амалга оширишда парламентларнинг иштирокини кенгайтириш, БРМга эришиш, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, ёшлар имкониятларини кенгайтириш, иқлим ўзгаришига қарши курашда парламентлар ҳамкорлигини кўриб чиқишда муҳим платформа бўлади. 


Ўзбекистон Лихтенштейн билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

421312222

5 март куни Нью-Йоркда (АҚШ) Ўзбекистон ва Лихтенштейн ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланди.

Лихтенштейн Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 146-давлатга айланди.


Ўзбекистон Белиз билан дипломатик муносабат ўрнатди

43211222

6 март куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Белиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди.

Марказий Америкада жойлашган Белиз Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 147-давлат бўлди.


Ўзбекистон ва Гамбия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

images_b4fa32b6

14 март куни Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Гамбиянинг БМТдаги доимий вакили Ламине Дибба икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюникени имзолади.

Ғарбий Африкада жойлашган Гамбия Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 148-давлат бўлди.


Янги тайинловлар

Президентга янги маслаҳатчи тайинланди

BRue69rZ8S1JNbn1iTxpP5tyIGCgH7dj

Президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб Бекзот Мавлонов тайинланди.

У бунгача Президент Администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил бўлимига раҳбарлик қилган, Президент Давлат маслаҳатчиси ўринбосари ва Бош прокурор ўринбосари лавозимларида ишлаган.


Ўзбекистоннинг БМТдаги Женевадаги доимий вакили тайинланди

59c21521-9453-465d-900c-4f3b4d0cd35c-xl

Элдиёр Тошматов Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили бўлди. Бунгача у Сенат раиси котибияти раҳбари бўлган.

Э.Тошматов 41 ёшда. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини ва Тошкентдаги Вебстер университетини тамомлаган.

2008 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган ва Ўзбекистоннинг Женевадаги доимий ваколатхонасида атташеликдан маслаҳатчигача бўлган йўлни босиб ўтган. 2017—2019 йилларда Ташқи ишлар вазири ёрдамчиси, унинг котибияти бошлиғи, Ташқи ишлар вазирлиги Ташкилий-назорат бошқармаси бошлиғи бўлган. 2022 йилдан буён Сенат раиси котибиятини бошқариб келмоқда.


Ўзбекистоннинг Сингапурдаги янги элчиси тайинланди

7TgBHa17104107764520_b

14 март куни Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги янги тайинланган элчиси Алишер Қаюмов Сингапурга келди. Бу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

А.Қаюмов 54 ёшда. Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Узоқ йиллар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги тизимида ишлаган, Германиядаги элчихонанинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлган.

Элчихона маслаҳатчиси сифатида у Австриядаги ва Венадаги халқаро ташкилотлардаги дипломатик миссияни бошқарган. Хусусий бизнесда, жумладан, хорижда ҳам тажрибага эга. 2017 йилдан Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.


Латвияга янги элчи тайинланди

bzusSA17103299021618_b

Ўзбекистоннинг Латвиядаги янги элчиси этиб Тимур Раҳмонов тайинланди. Бунгача у 2021 йилдан буён Новосибирскдаги бош консул лавозимида ишлаб келган.

Т.Раҳмонов 46 ёшда. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. 1999 йилдан Ташқи ишлар вазирлиги тизимида иш бошлаган. Вазирликнинг марказий аппаратида, шунингдек, Ўзбекистоннинг Польша, Италия, Испаниядаги элчихоналарида турли лавозимларда ишлаган.

2017-2018 йилларда Ташқи ишлар вазирлигининг Урганч шаҳри ҳудудий бошқармаси бошлиғи, Хоразм вилояти ҳокимининг инвестиция, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.


Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси тайинланди

shahavodinov_0784e110

Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Венгриядаги қароргоҳи Будапештдаги биринчи элчиси бўлди. Бу мамлакатда элчихона бир йил аввал очилган.

Бу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Европа давлатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

У 46 ёшда. Бирмингем университети (Буюк Британия), Тошкент давлат юридик университети (магистратура) ни тамомлаган.

2004 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаб келмоқда. Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида иш бошлаган, сўнгра Ташқи ишлар вазирлигининг Европа давлатлари билан ҳамкорлик бўлими ассистенти бўлиб, дипломатик хизматнинг барча бўғинларини босиб ўтиб, кафедра мудиригача бўлган. Ўзбекистоннинг Брюсселдаги элчихонасида ишлаган.


Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги янги элчиси тайинланди

e3g1Ic17114386198525_b

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги янги элчиси Нодиржон Турғунов ўз вазифасини бажаришга киришди.

Н.Турғунов 49 ёшда. Тошкент давлат шарқшунослик университетини тамомлаган. 2016 йилдан Ташқи ишлар вазирлиги тизимида, 2019-2021 йилларда Ўзбекистоннинг Актау шаҳрида (Қозоғистон), 2021–2024 йилларда Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони) Бош консули бўлиб ишлаган.


 “Ўзатом” агентлигига янги раҳбар келди

iY1mhr17117339204660_b

Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигига Азим Ахмедхаджаев директор этиб тайинланди. У 2021 йил августидан буён энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

А.Ахмедхаджаев (1979 й. т.) — Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси. Ўтган йиллар давомида Ўзмиллийбанк, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси тузилмаларида ишлаган, 2016 йил май ойидан 2017 йил мартигача “Асакабанк”ни бошқарган.

Кейинроқ Давлат инвестиция қўмитаси раиси, 2018 йил февраль ойида эса Ахборот ва коммуникациялар вазирлигини бошқарган. Ўша йилнинг август ойидан бошлаб у Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида рақамли иқтисодиёт ва блокчейнни ривожлантириш бўлимини бошқарган



Ўзбекистон ННТларининг муваффақият тарихи


“Болалар ва ёшларга дўстона маҳаллий бошқарув” ташаббуси: натижалар сарҳисоб қилинди

photo_2024-03-06_13-21-54

“Болалар ва ёшларга дўстона маҳаллий бошқарув” ташаббуси тажриба сифатида Ўзбекистоннинг бешта шаҳрида амалга оширилди.

Булар: Қўқон (Фарғона вилояти), Зарафшон (Навоий вилояти), Термиз (Сурхондарё вилояти), Янгибозор (Хоразм вилоятининг Янгибозор тумани) ва Бўстон (Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа тумани) шаҳарларидир. 5 март куни Тошкентда лойиҳа натижаларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ҳамда Швейцария элчихонаси томонидан молиялаштирилган ҳамда ЮНИСEФ томонидан қўллаб-қувватланган ушбу инновацион ташаббус “Юксалиш” ҳаракати ва Ёшлар агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ташаббус маҳаллий ҳокимлик органлари томонидан болалар ва ёшлар манфаатларини изчил таъминловчи қарорлар қабул қилишини таъминлашга қаратилган эди. 2022-2023 йиллар мобайнида 5 та шаҳардаги маҳаллий ҳокимликлар болалар ва ёшларнинг, айниқса, заиф гуруҳларнинг эҳтиёжларини қондирадиган натижаларга асосланган дастурларни режалаштириш учун миллий ва халқаро экспертлардан техник ёрдам олди. Шаҳарларда ёшлар маслаҳат кенгашлари ташкил этилди, улар маҳаллий ҳокимлик органларининг 10 мингдан ортиқ болалар ва ёшлар вакиллари билан онлайн платформалар ва юзма-юз учрашувлар орқали маслаҳатлашувларини ўтказишга кўмаклашди.

Пойтахтда бўлиб ўтган учрашувда мутасадди ташкилотлар вакиллари ва ёшлар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўғил-қизларни IТ-касбларга жалб қилиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Ногиронлиги бўлган болаларнинг келгусида бандлигини таъминлаш учун зарур кўникмаларни эгаллаш имкониятларини кенгайтириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун шароит яратишга қаратилган чора-тадбирларга тўхталди.

Батафсил

Ойбек Исоқов: ННТ ва давлат идоралари ўртасидаги мулоқот муваффақиятли ижтимоий шериклик учун асосдир

664

Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб келмоқда. Ассоциация раиси Ойбек Исоқов ташкилот фаолияти натижалари ҳақида гапирди.

Таъкидланишича, уюшма томонидан 2018 йилда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унинг таклифига кўра, ўша йилдан бошлаб давлатимиз раҳбарининг фармони билан ногиронлиги бўлган шахсларни олий ўқув юртларига қабул қилиш учун икки фоизли квота жорий этилган эди.

Умуман олганда, 2018–2021 йилларда ташкилот томонидан 170 дан ортиқ таклиф ва тавсиялар ҳамда қонун ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилиб, тегишли давлат органларига тақдим этилди. Жумладан, 2018 йилда қабул қилинган “Ногиронлиги бўлган шахсларни статистик ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори ҳамда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори шулар жумласидандир.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорликда “Шаҳар ҳамма учун” қулай жисмоний муҳит лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳомийлик ҳисобидан 2019 йилда мамлакат бўйлаб ногиронлиги бўлган шахсларга 600 дан ортиқ аравачалар тарқатилди. 1 минг 700 дан ортиқ имконияти чекланган шахсга ижтимоий-ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар берилди.

Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси томонидан Нукус, Наманган, Фарғона, Қарши ва Тошкент шаҳарларидаги сайлов участкаларида қулай жисмоний шароитлар мавжудлиги юзасидан мунтазам жамоатчилик мониторинги олиб борилмоқда. Жамоатчилик мониторинги натижаларига кўра ногиронлиги бўлган сайловчиларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш бўйича Марказий сайлов комиссиясига тавсиялар юборилди. Давлат хизматларини кўрсатишда ногиронлиги бўлган шахслардан фойдаланиш имкониятининг жамоатчилик мониторинги ҳам амалга оширилади. Масалан, Тошкент ва Чирчиқ шаҳарларидаги давлат хизматлари марказлари биноларида ўрганишлар олиб борилди. Натижалар асосида ногиронлиги бўлган шахслар учун давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини яратиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ташкилотимиз эришаётган барча муваффақиятлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан боғлиқ. Асосийси, кейинги йилларда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида мулоқот йўлга қўйилиши мумкин бўлди ва бу ўз навбатида муваффақиятли ижтимоий шерикликка замин яратмоқда, – дейди О.Исоқов.

Батафсил

Танишинг: “Йил адвокати-2023” танлови ғолиблари

photo_2024-04-03_14-59-45

“Ўзбекистонда демократия” ахборотномасининг март ойидаги сонида ҳам
“Йил адвокати – 2023” танловининг навбатдаги ғолиблари билан таништиришда давом этамиз.

Танлов Ўзбекистон Адвокатлар палатаси томонидан “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти ва Олий Мажлис Сенатининг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Мақсад – инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Ўзбекистонда адвокатлик соҳаси ва адлия тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган ҳуқуқшуносларни аниқлаш ва тақдирлаш. 

Танловда Дилфуза Ғайбуллаева “Аёллар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилгани учун” ғолибликни қўлга киритди. У жамоат ишларида, жумладан, хотин-қизлар ва кам таъминланган қатламлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий маърифат тадбирларини ўтказишда фаол иштирок этиб келмоқда.

Камолиддин Бахавадинов аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди. У 2020 йилдан бери адвокатлик билан шуғулланиб келади. Ўзининг юридик фаолияти билан бирга ижтимоий тармоқларда шахсий блогини юритади, қонунчиликдаги янгиликларни тушунтиради, фойдаланувчиларнинг саволларига жавоб беради, турли ишларни кўриб чиқади, фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар беради.

“Минтақавий мулоқот” ташкилоти ва “Advokat Press” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида ушбу танлов ғолиблари билан интервьюлар ташкил этилди.


НАШР УСТИДА ИШЛАДИ:

Элвина Мустафина,
Муниса Алиева,
Сухроб Тухтамишев,
Людмила Стайшюнайте,
Шамшод Юнусов

САҲИФАЛОВЧИ ДИЗАЙНЕР:
Жасур Олтинбоев

© Copyright 2024 • info@yumh.uz • Тошкент, Ўзбекистон Республикаси

You received this email as you are on the mailing list of the Nationwide Movement "Yuksalish" (Uzbekistan). 

If you are not willing to receive the newsletter, please Unsubscribe

Отправлено через

SendPulse