Ахборотнома - июнь 2022

logo_uz
logo_uz_3
INL_Logo_1
Regional_Dialogue_Uzbekistan_logo_big

Ўзбекистонда демократия

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ва Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти ҳамда "Минтақавий мулоқот" (Regional Dialogue) халқаро нодавлат ташкилотининг ойлик бюллетени   

 Ахборотнома № 22                                                                              2022 йил 5 июнь

Мазкур электрон нашр АҚШ Давлат департаментининг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ва халқаро гиёҳванд моддаларининг ноқонуний савдосига қарши курашиш Бюроси (INL) кўмагида тайёрланди. Ахборотлар мазмуни учун муаллифлар жавобгар, INL ёки АҚШ ҳукумати нуқтаи назарини билдирмайди.

Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар бошланди

photo_2022-06-05_21-36-51

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) ва “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциялари томонидан мамлакатнинг Бош Қомуси – Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш жараёнини бошлаш таклифи илгари сурилди. Депутатлар Конституцияни бугунги реал воқеликка мослаштириш, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун янада мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратиш зарур деб ҳисоблайди.

20 май куни Парламент палаталари кенгашларининг қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия тузилди.

Ушбу комиссияга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори Акмал Саидов раис, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳайитов, “Миллий тикланиш” фракцияси раҳбари Алишер Қодиров, Қорақалпоғистон Жўқори Кенгеси раиси Мурод Камолов ҳамда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов эса унинг ўринбосарлари этиб тасдиқланди.

Комиссия  таркибига жами 46 нафар мутахассис — депутатлар, сенаторлар, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан вакиллар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, етук ҳуқуқшунос, сиёсатшунос ва бошқа экспертлар киритилди.

26 май куни Конституциявий комиссия ўзининг биринчи ташкилий йиғилишини ўтказди. Унда Таклифлар билан ишлаш гуруҳи ҳамда Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи таркиби тузилди. Фуқаролар ва кенг жамоатчилик вакилларининг таклифларини йиғиб олиш, умумлаштириш, уларни Конституциявий комиссияга тақдим этиш механизми ишлаб чиқилди.

 Таклифларни қабул қилиш учун бир нечта манзиллар очилди. Булар:

  • “Менинг Конституциям” онлайн платформаси;
  • Cаll-марказ — 1341 қисқа рақами;
  • Электрон почта — taklif@2022.uz;
  • Ягона портал — gov.uz;
  • Анъанавий почта — Ўзбекистон, 100035, Тошкент, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси манзилига хатларни жўнатиш бепул;
  • Телеграм бот — @meningkonstitutsiyam_bot;
  • Маҳаллалар
  • Халқ депутатлари Кенгашлари

Конституциянинг 127-моддасига кўра, Бош Қомусга ўзгартиришлар тегишинча Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган қонун ёки референдум билан киритилади.


Маҳаллалар раислари сайланди

133041_896e0b38ae6b5d29a282321e0c41

Ўзбекистонда маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари бўлиб ўтмоқда. 16 майда бошланган сайловда 31 май ҳолатига 9 254 та маҳаллада раис сайланди, уларнинг 67 фоизи ушбу лавозимга биринчи марта сайланди.  Сайланган маҳалла раисларининг қарийб 12 фоизини (1 083 нафар) аёллар ташкил этади.

Мамлакатда жами  9 349 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд, шундан 41 таси қишлоқ, 165 таси овул, 9 070 таси маҳалла фуқаролар йиғинидир. Ишчи гуруҳлар томонидан жами 26 минг 910 номзод танланган ва ҳокимлар билан келишилган эди. Бу билан бир ўринга ўртача 3 киши даъвогарлик қилди.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) уч йил муддатга фуқаролар йиғини томонидан, агар йиғинни чақириш имкони бўлмаса, фуқаролар вакилларининг йиғилиши томонидан сайланади.


Ўзбекистон учун 13 та устувор ислоҳот

photo_2022-06-04_21-08-19

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиётининг тизимли ташхиси бўйича иккинчи ҳисоботни эълон қилди. Ҳужжатда қайд этилишича, мамлакат олтинчи йил-ки, амбицияли бозор ислоҳотларига қадам қўймоқда, лекин бозор иқтисодиётига ўтиш энди бошланмоқда.

Муаммолар орасида, хусусан, бизнеснинг экологик беқарор амалиётлари, ҳаддан зиёд мураккаб ва мантиқсиз давлат назорати, паст рақобат ва давлат банкларининг ҳукмронлиги туфайли хусусий секторнинг молиявий ресурслар ҳамда хизматлардан фойдаланиш имконияти чекланганлиги, инклюзив иқтисодий ўсишнинг йўқлиги қайд этилган. 

Шу билан бирга, ҳужжатда очиқ маълумотлар тизимини жорий этиш ва фискал шаффофликни таъминлашга қаратилган ислоҳотлар Ўзбекистонда энг муҳим трансформациялардан бирига айлангани таъкидланади. Ҳисобот муаллифларининг фикрига кўра, давлат қарзи тўғрисидаги маълумотлар очиқлангани ҳукуматнинг 2019 йил учун янги қарз олиш бўйича йиллик номинал чегараси ва унинг бажарилиши учун муҳим роль ўйнади.

Жаҳон банки тараққиётнинг тўрт йўналиши бўйича 13 та ислоҳотни тавсия қилди. Жумладан:

1) хусусий сектор томонидан маҳсулот ишлаб чиқаришни кучайтиришни рағбатлантириш;

2) бозор ролини ошириш масалаларида давлат функциясини кучайтириш;

3) одамларга инвестициялар киритиш;

4) экологик тоза ва барқарор келажакни қуриш.

Бу билан мамлакатдаги ўзгаришларнинг муваффақияти кафолатланмаган, муваффақият аҳолининг билим ва имкониятлари, фаровонлигига боғлиқ, шунинг учун инсон капитали масаласи биринчи ўринга чиқади.


Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда ННТлар роли

c8513d3bea2dab35fc2356da345c9889

Тошкентда Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Барқарор ривожланиш маркази, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида USAIDнинг Ҳуқуқни ислоҳ қилиш дастури кўмагида “Конституциявий ислоҳотлар: фуқаролик жамияти институтларининг роли ва мақоми” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Миллий ва хорижий экспертлар, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари, академик ҳамжамият ва халқаро ташкилотлар вакиллари фуқаролик жамиятининг конституциявий-ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш бўйича миллий ва хорижий тажрибани кўриб чиқди, фуқаролик жамиятининг конституциявий-ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш – “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” тамойилини амалга ошириш ва барқарор ривожланишнинг  муҳим омили сифатида муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти соҳасида 200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинган ва ҳаётга татбиқ этилмоқда. Хусусан, 2021—2025 йилларда Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси қабул қилинди. Натижада кейинги беш йилда нодавлат нотижорат ташкилотлари сони 22 фоизга ошди, жумладан, 200 га яқин республика миқёсидаги йирик ННТ ўз фаолиятини бошлади. Уларнинг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш ҳажми 5 баробардан ошди.

Конфернция якунлари бўйича Тошкент декларацияси қабул қилинди. Ҳужжат фуқаролик жамияти институтларининг ролини, уларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини ошириш мақсадида БМТ, ЕХҲТ, Европа Иттифоқи, ШҲТ, МДҲ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида қабул қилинган халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган.


“Е-Антикоррупция” лойиҳаси ишга туширилади

mintrud_borotsya_s_korruptsiey_obyazana_kazhdaya_kompaniya

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларнинг фаолиятидаги коррупциявий хавф-хатарлар “Е-Антикоррупция” рақамли лойиҳаси доирасида аниқланади ва баҳоланади. Лойиҳа “E-Anticor.uz” электрон платформасида амалга оширилади. Бу Президентнинг 11 майдаги қарорида назарда тутилган.

"Е-Антикоррупция" лойиҳаси 2022 йил 1 сентябрдан тўлиқ ишга туширилиши керак.  Давлат органларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат бўлинмалари коррупция хавфларини баҳолаш методологияси асосида пастдан юқоригача бўлган шкала бўйича баҳолайди. Аниқланган хавфлар асосида уларни бартараф этиш чоралари кўрилади. Хавфни ташқи баҳолаш ҳам мумкин.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги “Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри”ни шакллантиради ва юритади. Қарорда реестрнинг мазмунига қўйиладиган талаблар белгиланмаган.


USAID Ўзбекистонга 1,3 млн долларлик ускуналар тақдим этди

fQsiRE16539041859599_l

30 май куни АҚШ ўзининг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали Ўзбекистоннинг миллий иммунизация тизимини мустаҳкамлаш мақсадида мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига совуқ занжир ускуналари ва компьютерларни топширди.

Ускуналар таркибига 671 та музлатгич, 212 та совутгич ва 150 дона компьютерлар киради, уларнинг миқдори 1,3 млн долларни ташкил этади. Улар бирламчи тиббий ёрдам муассасаларига тарқатилади.

 Ушбу беғараз ёрдам USAID`нинг COVID-19га қарши курашиш бўйича жами 16 млн долларлик йирик хайриясидан бир қисмдир. USAID ўзининг ижрочи ҳамкори ЮНИСЕФ орқали Ўзбекистондаги барча болаларни эмлашни таъминлаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорлик қилмоқда. Вакциналар ва уларни сақлаш ҳамда бошқариш учун зарур бўлган самарали совуқ занжир технологияси Ўзбекистоннинг COVID-19 пандемиясига қарши кураш стратегиясининг марказий элементлари ҳисобланади.


Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик самарадорлигини қандай ошириш мумкин?

487

 “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга жамоатчиликни жалб қилиш ваколатидан фойдаланиб, Словениянинг “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти кўмагида мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликнинг иқтисодий ва институционал самарадорлигини ўрганиш бўйича тадқиқот олиб бормоқда.

Ўрганиш натижалари Мактабгача таълим вазирлигига, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигига давлат-хусусий шериклик негизида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолини мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини оширишда кўмак бўлиши кутилмоқда. Мазкур масалалар 30 май куни Тошкентда бўлиб ўтган давра суҳбати мобайнида муҳокама қилинди. Унда давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари, жамоатчилик вакиллари, маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этди.

Батафсил

Ҳуқуқ ҳимоячилари қамоқда сақланаётган блогерлар шароити билан танишди

photo_2022-06-05_22-43-11

Май ойида Ўзбекистон Омбудсман қошидаги Миллий превентив механизмлар бўйича ишчи гуруҳи Навоий вилоятидаги жазони ижро этиш муассасаларига борди. Гуруҳ таркибида Омбудсман вакиллари, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ҳамда “Ҳуқуқий таянч” жамоат бирлашмаси вакиллари ҳам бўлди.

Улар маҳбуслар, шу жумладан блогерлар Отабек Сатторий ва Фозилхўжа Орифхўжаевларнинг шароитлари билан танишди.

Шу йилнинг январь ойида 7,5 йилга қамалган блогер Фозилўжа Орифхўжаев Қизилтепа туманидаги колонияда сақланмоқда.

“Эзгулик” жамияти раиси ўринбосари Бекзод Нурматовнинг сўзларига кўра, Орифхўжаевда қамоқхона шароитидан шикояти йўқ. Пластик омборида уста бўлиб ишлаяпти. Аммо у суд ҳукмидан норозилик билдирган.

Навоийдаги 1800 маҳкумга мўлжалланган 4-сонли умумий тартибли колонияда эса блоггер Отабек Сатторий жазо муддатини ўтамоқда. У қурилиш молларига нақш босувчи омборда оператор бўлиб ишлаяпти. “Эзгулик” фаоли билан учрашувда у ўзининг ноҳақ қамалганини таъкидлаган.


Ташқи ишлар вазирлиги ОАВ тарқатган хабарга баёнот берди

photo_2022-06-05_23-37-41

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг “Sputnik” агентлиги ҳозирда таркибида Россия ва Белорусь бўлган Иттифоқ давлатига Ўзбекистоннинг қўшилиши ҳақида тарқатган хабарга муносабат билдирди.

ТИВ баёнотида “сўнгги вақтларда ҳодисаларни ёритишда холислик ва бетарафликка даъво қиладиган баъзи чет эл нашрлари айрим хорижий давлатлар раҳбарларининг Иттифоқ давлатини кенгайтириш ва унга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақидаги асоссиз фикрларини тарқатишда давом этаётгани” қайд этилади.

“Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг хорижий ҳамкорлар билан дўстона муносабатларига путур етказиши мумкин бўлган бундай иғвогар ҳаракатларга йўл қўйилмаслигини яна бир бор таъкидлаймиз. Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллиги ва суверенитетини таъминлаш мақсадида фақат миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда бундан буён ҳам ўзи танлаган мустақил тараққиёт йўлида қатъий давом этади” дейилади баёнотда.


Сенат давлат хизмати тўғрисидаги қонунни маъқуллади

q0ckmk16537201739169_l

Олий Мажлис Сенатининг 26-ялпи мажлисида “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонун сенаторлар томонидан бир овоздан маъқулланди. Ҳужжатда давлат хизматига номзодлар мустақил танлов асосида ёлланиши ва уларнинг фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КPI) асосида баҳоланиши қатъий белгиланмоқда. Давлат хизматчиларининг самарадорлиги ва ваколатини баҳолаш мезонлари, уларнинг малакасини ошириш талаблари белгиланган.

Белгиланган одоб-ахлоқ қоидaларига риоя этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслиги, беғараз ва холис бўлиши, ўз хизмат мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланмаслиги, қонунда белгиланган муддатларда ва тартибда ўз даромадлари ҳамда мол-мулки тўғрисида декларация тақдим этиши, давлат мулкидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши шартлиги каби мажбуриятлар ўрнатилмоқда.

Қонун давлат хизмати соҳасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ва манфаатлар тўқнашувларининг олдини олиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмайди.

Қонун президент томонидан имзоланган кундан уч ой ўтиб, кучга киради.


Масс-медиа фонди медиамаҳсулотларни гендер экспертизасидан ўтказишга чақирди

26067f919fc835f0ea000809d0b07df1

Миллий масс-медиани қўллаб-қуватлаш жамоат фонди Ахборот ва оммавий коммуникация агентлигига очиқ мурожаат йўллади. Унда сўнгги йилларда Ўзбекистонда гендер масаласида қатор қонун ҳужжатлари, жумладан “Хотин қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Қонунлар қабул қилинган бўлса-да, ҳамон ҳал қилинмаган муаммолар мавжуд.

Кўрилаётган чора-тадбирлар нима учун, шу жумладан ОАВда камситилган аёлларнинг сиймосини яратмаслик борасида ўз самарасини бермаётганини тушуниш мақсадида биз – медиа ҳамжамиятининг бефарқ бўлмаган аъзолари сизга Ўзбекистонда эълон қилинаётган янгиликлар, эфирга узатилаётган ток-шоу ва кино маҳсулотларидаги аёллар образининг мамлакат гендер экспертизасидан ўтказиш ва ушбу экспертиза натижаларини тақдим этишингизни сўраб мурожаат қиляпмиз”, дейилади Фонднинг АОКАга йўллаган мурожаатида.

Қўшимча қилинишича, олинган маълумотлар асосида хотин-қизларнинг роли ва имкониятларини ёритиш, оммавий ахборот воситаларида аёллар сиймосини камситувчи материаллар даражасини пасайтириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади.


Қорақалпоғстонга АҚШдан гуманитар ёрдам жўнатилди

JOODze16536299400370_b

АҚШдан Қорақалпоғистон Республикасига юборилган тиббиёт ускуналари ва буюмларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик юки июнь ойида етиб келади. Гуманитар ёрдамнинг умумий оғирлиги 16,8 тонна бўлиб, 2,9 минг ўрамдаги тиббиёт товарлари тўртта контейнерда келтирилиши кутилмоқда. 3 млн долларлик хайрия Оролбўйи минтақасидаги тиббий асбоб-ускуналарга эҳтиёжи юқори бўлган 24 та тиббиёт муассасасига берилади.

Гуманитар ёрдам таркибида УЗИ аппарати, ИВЛ, кислород концентраторлари, рентген сканерлари, янги туғилган чақалоқлар учун интенсив терапия инкубаторлари, дефибрилляторлар, лаборатория мосламалари, кислород баллонлари, беморларни ташиш учун аравача, наркоз-нафас олдириш аппарати, жарроҳлик столлари учун матраслар ва бошқалар мавжуд.

Юкни АҚШда жойлашган Project CURE хайрия ташкилоти Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси кўмагида етказиб бермоқда. Ушбу ташкилот жорий йилнинг февраль ойида ҳам 3 млн долларлик тиббий жиҳозларни Оролбўйи минтақасига жўнатганди. Гуманитар юкларнинг биринчи партияси эса 2021 йилнинг май ойида юборилган.


“Хайрли” акция: Эгизбулоқ қишлоғидаги жабрланган оилаларга гуманитар ёрдам етказилди

d43d58a112c9694f0325ec9cb5cc4937

 “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан Жиззах вилоятининг Фориш туманида сел оқибатида жабрланган оилаларга ёрдам кўрсатиш мақсадида “Хайрли” хайрия акцияси ташкил этилди.

Ҳаракатнинг ушбу ташаббусини Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, PepsiCo’нинг Ўзбекистондаги расмий боттлери — International Beverages Tashkent компанияси, Anglesey Food компанияси, REDTAG бренди каби бизнес тузилмалари вакиллари қўллаб-қувватлади.

Жорий йилнинг 18 май куни Фориш тумани Эгизбулоқ қишлоғига инсонпарварлик ёрдамининг биринчи партияси, шу жумладан 100 та озиқ-овқат жамланмаси ҳамда болалар ва катталар учун устки кийимлар тўплами етказилди.

Батафсил

“Мутлақо қониқарсиз”. Самарқандлик респондентларнинг 45,6 фоизи яшаш ҳудудидаги жамоат транспортини шундай баҳолади

foto-2022-05-30T173722

Жорий йилнинг 18 майидан 25 май кунига қадар “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилояти бўлинмаси томонидан вилоятдаги жамоат транспорти ҳолатини ўрганиш мақсадида ижтимоий сўров ўтказилди.

“Яшаш ҳудудингиздаги жамоат транспорти фаолиятини қандай баҳолайсиз?”, деган саволга 45,6 фоиз респондентлар мутлақо қониқарсиз, 27 фоизи қисман қониқарли, 18,7 фоизи қисман қониқарсиз деб жавоб беришган бўлса, 6,3 фоиз респондент яшаш ҳудудидаги жамоат транспорти ҳолатини мутлақо қониқарли деб баҳолаган. Қолган 2,4 фоиз сўров иштирокчилари жавоб беришга қийналишган.

Фикр билдирган 34,5 фоиз респондентларга кўра, сўнгги йилларда Самарқанд шаҳрида жамоат транспорти ҳолати қисман яхшиланмоқда, 23 фоизининг фикрича ҳолат ўзгармаган, 19 фоизининг билдиришича жамоат транспорти ҳолати ёмонлашмоқда.

Батафсил

Гендер зўравонликни барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатлар қўллаб-қувватланади

photo_2022-06-05_18-59-52

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази USAIDнинг Ҳуқуқни ислоҳ қилиш дастури билан ҳамкорликда амалдаги қонунчиликнинг қулайлиги ва самарадорлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг гендер зўравонлик ҳақидаги хабарларга муносабати юзасидан тадқиқот ўтказди. Ушбу тадқиқот доирасида 300 нафар респондент ўртасида сўров ўтказилди, улар орасида зўравонлик қурбонлари ва ушбу соҳада ишлайдиган НТТлар бор.

Сўров натижалари асосида гендер тенглиги бўйича миллий ва халқаро экспертлар мавжуд муаммоларни самарали ҳал этиш ва бўшлиқларни тўлдириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқди. Ўрганиш натижалари ва тавсиялар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган давра суҳбатида тақдим этилди. Унда 50 га яқин халқаро ташкилотлар, илмий жамоатчилик, давлат идоралари, фуқаролик жамияти вакиллари, экспертлар иштирок этди.

Тадбирда иштирок этган Бош прокуратура ҳузуридаги Жиноят кодексининг янги таҳририни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари ўрганиш натижалари билан алоҳида қизиқиб, кейинги ўрганишлар учун унинг нусхасини сўради. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари тадқиқотда иштирок этган миллий экспертни келгусида ўз муассасаларида гендер зўравонлик бўйича тренинглар ва маърузалар ўтказиш учун таклиф қилди.

  • Бундай тадқиқот Ўзбекистонда илк бор ўтказилиб, келгусида гендер зўравонликнинг олдини олиш ва унга барҳам бериш борасидаги саъй-ҳаракатларимизга ёрдам беради, – дейди Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори Сайёра Хўжаева.

ICNL вице-президенти билан учрашув

photo_2022-06-05_12-06-31

 “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов 10 май куни Халқаро нотижорат ҳуқуқ маркази (ICNL) вице-президенти Наталья Боржелли билан учрашди.

         Томонлар икки томонлама, жумладан рақамли ҳуқуқлар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича суҳбатлашди. Боржелли хоним қайд этишича, тажриба шуни кўрсатадики, фуқаролик жамияти рақамли ҳуқуқлар моҳиятини ҳали тушунмайди. Киберхавфсизлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда буни ҳисобга олиш муҳим.

ICNL ҳозирда рақамли ҳуқуқлар бўйича Ўзбекистон қонунчилиги  таҳлилини ўтказмоқда. Таҳлил натижалари ва ишлаб чиқилган тавсиялар асосида марказ рақамли ҳуқуқлар бўйича экспертлар учун вебинар ўтказишга, бу каби қонунлар бошқа мамлакатларда қандай ишлаб чиқилишини ва бугунда у қанчалик мақсадга мувофиқлигини ўртоқлашишга тайёр.

ICNL вице-президенти Н. Боржелли ”Юксалиш” УМҲнинг ННТларнинг тўлиқ ва батафсил маълумотлар базасини яратиш ғоясини қўллаб-қувватлади. Бунда нафақат ташкилотнинг номи ва рўйхатдан ўтган санаси, балки фаолият тури, халқаро грантлар, халқаро ҳамкорлари ҳам тавсифланади. Бу улар фаолиятининг шаффофлигини таъминлайди ва фуқаролик секторига хорижий ҳамкорларни янада кўпроқ жалб қилади.

Бундан ташқари, ICNL мазкур йўналишдаги хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилувчи ва кўриб чиқувчи платформа – “Халқ назорати” тизими мутахассислари учун Озарбайжонга ўқув сафарини ташкил қилишни таклиф қилди.

Учрашув давомида томонлар ННТлар кодексини ишлаб чиқиш масаласини ҳам муҳокама қилди. Н.Боржелли фикрича, кодексни тўлақонли ишлаб чиқиш учун конституциявий ислоҳот, хусусан, уюшмалар эркинлигини таъминлаш ва ННТлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш киритиш зарур.


2021 йилда 75 та мажбурий меҳнат ҳолати аниқланди

1c4064d08d844b3544b8b60311edd4fc0716

2021 йилда Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 75 та мажбурий меҳнатга йўл қўйиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси 6 май куни Сенатда бўлиб ўтган мажлисда маълум қилди.

Жумладан, халқ таълими тизимида 34 та, соғлиқни сақлаш тармоғида 9 та, транспорт соҳасида 5 та, ободонлаштириш корхоналари тизимида 6 та, тадбиркорлик ва қурилиш соҳасида 5 та, банк ва молия соҳасида 4 та ҳолат қайд этилган. 5 та ҳолатда туман, шаҳар ҳокимликлари мутахассислари аралашуви билан мажбурий меҳнатга йўл қўйилган.

Сенат Раиси журналист ва блогерларга муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишда, жамоатчилик назоратини олиб боришда кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорлик билдирди ва айрим мутасадди раҳбарлар ҳали ҳам эскича фикр, эскича қарашлар билан юрганлиги ачинарли эканини таъкидлади.

Ўтган йили, шунингдек, одам савдоси билан боғлиқ 162 та жиноий ҳуқуқбузарлик аниқланган, 195 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Уларнинг 96 таси шаҳвоний жиноят, 11 таси мажбурий меҳнат, 55 таси чақалоқ савдосидир.


Сенат “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунни маъқуллади

photo_2022-06-05_22-53-04

Сенатнинг 28 май куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун маъқулланди.

Эндиликда жисмоний ва юридик шахсларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод ва доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш, ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун қонунчиликда белгиланган компенсация тўла ҳажмда қопланганидан кейин олиб қўйилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Сенат Раиси Танзила Норбаева ялпи мажлисда мулк ҳуқуқи дахлсизлиги таъминланганини баҳолашда 20 мингдан ортиқ аҳоли ўртасида ўтказилган сўров натижаларини эълон қилди. Қайд этилишича, уларнинг 35 фоизи давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш ҳолатларига дуч келган. 45 фоизи ўз ҳудудида ер участкаларини олиб қўйиш амалиёти қонуний йўлга қўйилмаганини таъкидлаган. Респондентларнинг 29,5 фоизига компенсация етарли миқдорда берилмагани, 6,5 фоизига эса умуман берилмаган.

Норбоева фикрича, “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун нафақат фуқароларнинг ерга бўлган эгалик ҳуқуқини мустаҳкамлашга хизмат қилади, балки уларга тегишли бўлган ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда очиқлик ва шаффофлик ҳамда адолатни таъминлайди.


Тошкент Афғонистон бўйича халқаро анжуманга яна мезбонлик қилади

jhgBFo16524291218296_b

Июль ойида Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро анжуман бўлиб ўтади. Бу ҳақда 13 май куни Душанбе шаҳрида ўтказилган МДҲ Ташқи ишлар вазирлар кенгаши йиғилишида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов маълум қилди.

Норов “доимий геосиёсий нотинчлик, халқаро муносабатларнинг тубдан ўзгариши, беқарорлик ва ноаниқлик омилларининг кучайиб бориши, маҳаллий даражадаги қуролли тўқнашув ўчоқларининг кескинлашиши, террористик кучларнинг фаоллиги ва экологик муаммоларнинг вайронкор оқибатлари ортиб бораётгани”ни қайд этди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу инқирозли вазиятлар бутун Ҳамдўстлик ҳудудига жиддий таъсир кўрсатиб, минтақадаги тинчлик ва хавфсизлик, сиёсий барқарорлик, ижтимоий-иқтисодий тарақққиёт учун янги таҳдидларни келтириб чиқармоқда.

“Афғонистонга тўхталганда, афсуски, халқаро ҳамжамиятнинг ушбу мамлакатдаги вазиятга эътибори сусайганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Айни пайтда у ердаги вазият оғир иқтисодий инқироз ва қийин гуманитар вазият кескинлигича қолиб, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидлар сақланиб қолмоқда”, — деди вазир.

Унинг фикрича, халқаро ҳамжамият ушбу мамлакатнинг бугунги куни ва келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши ҳамда Афғонистоннинг оғир ижтимоий муаммоларини ҳал қилишда ёрдамни давом эттиришга қаратилган аниқ чораларни кўриши керак.


“Ёшлар—U-Report—ҳоким” мулоқоти: Бухоро ёшлари учун хорижий тилларни ўрганиш имкониятлари кенгаяди

1932229703f27986c7184397ccb4bfd0

Жорий йилда Ўзбекистон бўйлаб ўтказилаётган “Ёшлар—U-Report—ҳоким” ҳудудий мулоқотининг учинчи нуқтаси – Бухоро вилояти бўлди. Тадбир “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда ва вилоят ҳокимлиги кўмагида ташкил этилди. Мулоқотда U-Report лойиҳасининг глобал координатори Каролайн Мухвези (Нью Йорк) қатнашди.

Унда чет тилларини ўрганишда ҳудудда мавжуд муаммолар, имкониятлар муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокимлиги U-Report волонтёрларининг ёш волонтёр-ўқитувчиларни чекка ҳудудларда траснпорт ва бино билан таъминлаш ташаббусига ҳайрихоҳлик билдирди. Волонтёр-ўқитувчилар илк дарсларини Қоровулбозор туманидан бошлашлари кутилмоқда, чунки U-Report сўровида қатнашган респондентларнинг аксарияти ушбу туманда ўқитувчилар етишмаслигини қайд этган.

Батафсил

БМТнинг Ўзбекистондаги тузилмалари билан ҳамкорлик ривожлантирилади

photo_2022-06-04_22-08-13

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов жорий йилнинг 23 май куни БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Роли Астхана билан учрашди. Томонлар келгуси ҳамкорликни ривожлантириш жиҳатларини муҳокама қилди.

Роли Астхана фикрига кўра, “Юксалиш” УМҲнинг мамлакатдаги ислоҳотларга “пастдан юқорига” тамойили асосида кўмаклашиш фаолияти Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)га мос келади. Бу борада ташкилотнинг жамоатчилик овозини давлат органларига етказишдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади ва ҳамкорлик қилишнинг бешта йўналишини таклиф этди. Улар орасида ҳудудлардаги фуқаролик жамияти институтлари вакиллари фаолияти билан танишиш, уларнинг эҳтиёжларини яхшироқ тушуниш ва янги ташкил этилаётган БМТнинг кўпшериклик мақсадли жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш, БРМни ҳудудларда локаллаштириш ва маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорлик қилиш каби таклифлар бор.

Батафсил

Омбудсман: Урганчда маҳбусларга истеъмолга яроқсиз сув берилган

Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 11-сонли тергов ҳибсхонасида маҳкумларга ичишга яроқсиз ичимлик суви берилган. Бу ҳақда Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги ҳудудий вакили Одилбек Оллаёровга тергов изоляторидаги маҳбуслардан мурожаат келиб тушди.

12 май куни ҳудудий вакил вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси масъул ходими билан биргаликда мурожаатни жойига чиқиб ўрганди.

Аниқланишича, тергов ҳибсхонаси камераларида соат 22:00 дан эрталабки соат 6:00 га қадар электр энергиясидан фойдаланиш тақиқланган. Шу пайтларда маҳбуслар қайнатилмаган сув ичишга мажбур бўлган. Камераларда сувни қайнатиш ускуналари мавжуд бўлгани учун маҳбусларга соат 22:00 га қадар керакли миқдорда қайнатилган сувни захиралашлари кераклиги тушунтирилди.

Маҳбуслар томонидан бошқа шикоятлар бўлмаган.

Нуқтаи назар

Бобур Бекмуродов, Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси:

U70iMO16535694914893_b

— Бугун Ўзбекистонда 10 мингга яқин нодавлат ташкилотлар юз минглаб фуқароларни бирлаштирмоқда. Уларга конституцион мақом берилиши, Бош Қомусимизда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақомини конституциявий жиҳатдан мустаҳкамлаш адолатдан бўларди. Бундан ташқари, жамият манфаатларига дахлдор бўлган қарорлар қабул қилинишида ноҳукумат ташкилотларнинг, фуқаролар ва жамоатчиликнинг иштирокини кафолатлаш лозим. Яъни давлат ва жамият бирдек масъул ва бунёдкор бўлиши керак.


Содиқ Сафоев, Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари:

Sodik-Safoev_optimized

Ўтган йиллар давомида Ўзбекистоннинг янгиланган ташқи сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш борасида салмоқли ишлар қилинди. Айни пайтда минтақамизда ва бутун дунёда вазият тез ўзгармоқда. Бу эса ташқи сиёсатимизни мутаносиб равишда такомиллаштиришни тақозо этади. Минтақадаги мавжуд ижобий тенденцияни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёда ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни ривожлантириш жараёни узлуксиз бўлиши лозим.


Долзарб мавзулар

Самарқанд Марказий Осиё ННТларининг биринчи академиясига мезбонлик қилди

photo_2022-06-04_21-09-43

Жорий йилнинг 19 май куни Самарқандда Марказий Осиёнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари биринчи академиясига старт берилди. Академия минтақа мамлакатларининг 20 дан зиёд ННТларини бирлаштиради. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг ушбу ташаббусини Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси қўллаб-қувватлади. 

ННТларнинг минтақавий академияси доирасидаги икки кунлик интенсив фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун мамлакатлараро ҳамкорлик майдонига айланди.

Академия иштирокчилари келгуси ҳамкорлик учун таклиф ва механизмларни, ноҳукумат ташкилотлар даражасида Марказий Осиё минтақасида барқарор ривожланиш йўлидаги ягона платформани шакллантириш бўйича стратегик қадамларни ишлаб чиқди.

Батафсил

Эҳтиёжмандларга бир марталик ёрдам

81b92058-bd5b-46ca-8f44-249ef908e224

Президентнинг 2022 йил 25 майдаги қарорига мувофиқ, пенсионерлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами давлат бюджетидан бир марталик ёрдам пули олади. Бундай ёрдам билан 8,9 миллион аҳоли вакиллари қамраб олиниши режалаштирилган.

Бундан ташқари, “Темир дафтар”га киритилган ҳамда бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилаларга ҳамда "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатилади.

Қарорда кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 2,2 триллион сўм, Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан 43 миллиард сўм ажратилади.


Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашувидан хавотир билдирди

d8FjyE16521582841063_b

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотир билдирди ва томонларни можарони тезроқ бартараф этиш учун зарур чораларни кўришга чақирди.

“Фаластин-Исроил муаммосини ҳал қилиш халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг аввал қабул қилинган резолюциялари ва ‘икки халқ учун икки давлат’ тамойили асосида амалга оширилиши зарур. Биз томонларни ихтилофни мулоқот ва дипломатик йўл билан ҳал қилиш учун вазминлик ҳамда сиёсий ирода кўрсатишга чақирамиз”, дейилади баёнотда.


Тошкентда “Меҳрли мактаб” очилди

vbvYP1iKmfJzRwuox2sB

Ўзбекистондаги илк госпитал мактаб болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болаларнинг узлуксиз таълим олишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

“Меҳрли мактаб” Ўзбекистон ҳукуматининг 2022 йил 5 майдаги қарори билан ташкил этилди.

Госпитал мактаб давлат бюджетидан молиялаштирилади ва Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида таълим берилади.

1,5 ёшдан 2 ёшгача бўлган болалар учун стационар даволаш-профилактика муассасаларида илк ривожланиш ёшидаги болаларга мўлжалланган ўйин гуруҳлари ташкил этилади.


Ўзбекистон аҳолиси сони 35 миллиондан ошди

Ruz22222

Январь—март ойларида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35,4 млн кишини ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 738,3 минг кишига ёки 2,1 фоизга ўсди.

Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, йил бошида аҳоли сони 35,27 млн кишини ташкил этган бўлса, дастлабки уч ойда туғилишлар сони кескин — 13,4 фоизга ўсди (130 мингга яқин). Ушбу даврда 40,4 мингта ўлим қайд этилди, бу 2021 йилнинг шу даврига (40,2 минг) нисбатан 0,5 фоизга кўп.


Хитой Ўзбекистонга ижтимоий лойиҳалар учун грант ажратади

tJAzYJ16534568651370_l

24 май куни Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов ва Хитойнинг Тошкентдаги элчиси Цзян Ян техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзолади.

Битим Хитой ҳукумати томонидан Ўзбекистонда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун 250 млн юан (37,5 млн доллар) миқдорида беғараз ёрдам кўрсатишни назарда тутади.

Бугунги кунгача икки мамлакат ўртасидаги техник-иқтисодий ҳамкорлик доирасида соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ ва сув хўжалиги, маданият, транспорт ва бошқа соҳаларда лойиҳалар амалга оширилган.


Коррупция камайди, бироқ муаммолигича қолмоқда – Жаҳон банки

10-4

Ўзбекистон жамияти ҳукуматнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини ижобий баҳоламоқда, бироқ бу саъй-ҳаракатларга нисбатан норозилик билдираётган фуқаролар аста-секин кўпаймоқда.

Бу ҳақда Жаҳон банкининг яқинда эълон қилган ҳисоботида сўз боради. Ҳужжатда таъкидланишича, сўнгги йилларда коррупция камайган, лекин муаммоли масала бўлиб қолмоқда. Бу айниқса, қурилиш ва ер ажратишда яққол сезилади.


БМТнинг шартномавий органлари берган янги тавсияларни амалга ошириш бўйича экспертлар муҳокамаси

479

13 май куни Тошкентда БМТнинг шартномавий органлари берган янги тавсияларнинг Ўзбекистон томонидан амалга оширилиши юзасидан халқаро жамоатчилик муҳокамаси ўтказилди.

Ушбу тадбир Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган "Ўзбекистонда халқаро ҳуқуқни қўллаш сифатини ошириш" (EQUAL) лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Экспертлар асосий эътиборни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича икки асосий шартномавий органи – Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш қўмитаси (CEDAW) ва Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар қўмитаси (CESCR) тақдим этган тавсияларнинг самарали бажарилишига қаратди, шунингдек, Ўзбекистон томонидан амалга оширилиши лозим бўлган муҳим чора-тадбирларни белгилаб олди.

Батафсил

COVID-19 га қарши эмлаш қамрови — 77 фоизга етди

sveikata-1750-87619675

Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилган турли вакциналарнинг дозалари сони 70 миллионга яқинлашди. Эмлаш жараёнида жами 53 миллион доза вакцина ишлатилди. Вакциналар захираси 16 миллион 200 минг дозани ташкил этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, аҳолини вакцинанинг биринчи дозаси билан режалаштирилган қамрови 94,6 фоиз, тўлиқ эмлаш билан қамров эса 76,9 фоизга етган.


Ҳокимлик ҳайвонлар бошпанасига қарши даъвони қайтариб олди

9eOK2Kx5Q0y8LwVHuZe8

7 май куни Самарқанд туманидаги Terra vita бошпанасиз ҳайвонларни вақтинча сақлаш маркази асосчиси Марина Свиридова туман ҳокимлиги судга берган даъвоси сабабли марказ ёпилиши мумкинлигини хабар қилганди.

Орадан ўн кун ўтиб, 17 май куни ҳокимлик даъво аризасини қайтариб олди, бироқ итларнинг хуриши ҳудуд аҳолисини безовта қилмаслиги учун марказга шовқин ва овоз изоляциясини ўрнатиш шартини қўйди.  


Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган мамлакатлар сони 140 тага етди

5fff

Кариб денгизи ҳавзасининг яна бир давлати – Сент-Винсент ва Гренадин ороллари Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 140-давлат бўлди.

10 май куни Нью-Йоркда икки мамлакатнинг БМТдаги доимий вакиллари Бахтиёр Ибрагимов ва Инга Ронда Кинг дипломатик муносабатлари ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюникени имзолади.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган ташкилотлари доирасида биргаликдаги ишларни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини тасдиқлади.

9 март куни Ўзбекистон Сент-Китс ва Невис Федерацияси билан дипломатик алоқаларни ўрнатганди.


Тошкентда Будда таваллуди нишонланди

photo_2022-06-05_12-07-24

15 май куни пойтахтдаги “Чаинса” будда ибодатхонасида Будда таваллудининг 2 566 йиллиги нишонланди.

Байрам тадбирида Ўзбекистондаги доимий яшовчи ва вақтинча келиб-кетувчи буддистлар иштирок этди. Улар ўзларининг муқаддас саналган “Олти назр”, “Будда ҳайкалига сув сепиш” каби маросимларини бажариб, Буддага ҳурмат бажо келтирди.

Кечки қабул маросимида илк бор Жанубий Корея элчиси Ким Хи Санг ва АҚШ элчиси Даниэл Розенблюм, Ўзбекистондаги католик черкови раҳбарлари, Бухоро яҳудийлари жамоалари, Бахаи, Кришна тафаккури жамоалари вакиллари қатнашди.


Ўзбекистонда Йўл ҳаракати хавфсизлиги шарҳи тайёрланмоқда

141610_870e903318e66b0cab71d95a3a2c

БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси ЮНИСЕФ ҳамда Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда мамлакатда Йўл ҳаракати хавфсизлиги шарҳини тайёрлашни бошлади.

Шарҳ устида 12 ой давомида ишланади. Унинг натижалари Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган янги сиёсатни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг дастлабки уч ойи мобайнида мамлакат ҳудудида 1 469 та ЙТҲ қайд этилди, улар орасида 204 таси болалар иштирокида содир бўлган.


Навоийда қизлар нанойўлдош учиришди

photo_2022-05-10_11-07-18-xl

UniSat таълим дастури иштирокчилари – Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан бўлган 20 нафар қиз 8 май куни Навоий вилоятида стратосфрега нанойўлдош учиришди. Қурилма стратосферада 2 соатга яқин бўлди ва 11,6 км.га баландликка кўтарилди.

Қизлар Ўзгидромет мутахассислари кўмагида тўпланган метеорологик ва ҳавонинг ифлосланишига оид маълумотларни таҳлил қилади.

UniSat бу — STEM-дастур бўлиб, нанойўлдошни йиғиш ва учириш бўйича қизлар учун мўлжалланган. Дастурнинг кейинги босқичига аризалар қабули кузда бошланади.

Шу йилнинг март ойида UniSat нинг ўзбекистонлик, қозоғистонлик ва қирғизистонлик 150 нафар иштирокчилари Қозоғистон ҳудудида учта нанойўлдошни учиришди.


KazAID халқаро тараққиёт агентлиги раҳбарияти билан учрашув

484

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов жорий йилнинг 19 май куни Самарқандда ташкил этилган Марказий Осиё ННТлари академияси майдонида Қозоғистон халқаро тараққиёт агентлиги (KazAID) бошқарув раиси Дастан Еулекенов билан учрашди.

Учрашувда томонлар ҳамкорлик механизмларини, таклифларни ишлаб чиқиш, яқин истиқболдаги қўшма тадбирлар "Йўл харитаси"ни тузишга келишиб олди. 

Батафсил

Тошкентда “Меҳрибон такси” иш бошлади

1bc40253f9a68f3a9f06870416768940

Тошкент шаҳрида фақатгина жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар учун хизмат кўрсатадиган “Меҳрибон такси” иш бошлади.

Анъанавий таксилардан фарқли равишда бу автомобиллар таянч-ҳаракат аъзоларида муаммолари бор инсонларга мўлжалланган ҳамда ҳар бир йўловчидан тушган маблағнинг маълум фоизи ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилувчи ташкилотларнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.

Бундан ташқари, компания аёллар учун такси, ҳайвонларни ташувчи такси сингари бошқа хизматларни таклиф этади.


Янги тайинловлар

Мир-Акбар Раҳмонқулов Президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди

ShlFME16518186087465_l

Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига Мир-Акбар Раҳмонқулов тайинланди.

Тайинловга қадар у Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Юридик фанлари доктори, профессор Мир-Акбар Раҳмонқулов Тошкент давлат университети ва Свердловск юридик институтини (аспирантура) тамомлаган. Мутахассислиги – “фуқаролик ҳуқуқи”, “конституциявий ҳуқуқ”.

Ўтган йилларда Президент ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директори ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори, 1997—2014 йилларда Президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби, давлат маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритган. 1995—1997 йилларда Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори, 2020 йилда Президент фармони билан сенатор этиб тайинланган.


Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси тайинланди

1617187073

Ўзбекистоннинг Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Венгриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида иш бошлади.

У Олий Мажлис Сенати кенгашининг 2020 йилнинг 29 июлдаги қарори билан Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси лавозимига тайинланганди. Унга қадар эса ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси — Ташкилий-назорат бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Абат Файзуллаев жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бакалавр ва магистратурада (2000−2007 йилларда) таълим олган. Шунингдек, 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг сиртқи бўлимини халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича тамомлаган. Ташқи ишлар вазирлигида ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида турли лавозимларда фаолият юритган.


АОКА директорига янги ўринбосар келди

Fz03gj16518291907967_b

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари этиб Улуғбек Ахмадович Азамов тайинланди. У бунгача Туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

У.Аъзамов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Буюк Британиядаги Суррей университетини тамомлаган, турли йилларда БМТ Тараққиёт дастури доирасида фаолият юритган, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида маслаҳатчи бўлган.


Давлат тилини ривожлантириш департаментига раҳбар тайинланди

eWfCVl16530271198853_b

Вазирлар Маҳкамасининг 19 майдаги қарори билан Собир Сайфиевич Шукуров Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Турли йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Вазирлар Маҳкамаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида турли масъулиятли лавозимларда меҳнат қилган.


Ўзбекистон ННТларининг муваффақият тарихи


ННТлар Тошкентдаги 31 та маҳалла муаммосини ҳал қилишда бевосита иштирок этади

photo_2022-06-05_18-41-15

Пойтахтдаги 31 та маҳалла фуқаролар йиғинида ижтимоий-иқтисодий ва моддий ҳаётга салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш, жамиятдаги ижтимоий кайфиятларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган қатор ижтимоий лойиҳаларга грант маблағлари ажратиш режалаштирилган.

Бу ишлар доирасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари муаммоларини ўрганиш кўзда тутилган. Тадқиқотлар натижалари ва муаммолар кўламидан келиб чиқиб, фуқароларга иқтисодий, ҳуқуқий, тиббий, психологик ва инклюзив ижтимоий хизматлар кўрсатилади.

Жумладан 1 000 нафар ишсизлар, хотин-қизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, ўзлаштиришига қараб улар иш ҳамда доимий даромад билан таъминланади. Жами 2 826 нафар хотин-қизларга, ногирон болаларни тарбиялаётган оилаларга малакали тиббий, психологик, ҳуқуқий, моддий ёрдам ҳамда инклюзив таълим кўрсатилади.


ННТ Ангор туманида қисқа муддатли ҳамширалик курсини ташкил қилди

photo_2022-06-05_12-04-50

Сурхондарё вилоятидаги “Аёл ва шодлик” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди молиялаштирилаётган грант лойиҳаси доирасида хонадонда ҳамширалик иши бўйича қисқа муддатли курс ташкил қилди. Уларда кам таъминланган оилалардан бўлган 66 нафар қизлар ва аёлларни ўқитиш режалаштирилган.

Биринчи босқичда “Қайрон” маҳалласида яшовчи 27 нафар хотин-қиз ҳамшираликка ўқимоқда. Улар асосан биринчи тиббий ёрдам, уйда ҳамширалик қилиш асосларини ўрганмоқда. Иштирокчилар олган назарий билимларини тренерлар назорати остида амалда қўллайди.

Лойиҳа доирасида 9 та умумтаълим мактабида “Соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди. Шунингдек, келгусида аёллар ва ёшларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш ҳам режалаштирилган.


Грант лойиҳаси доирасида “Истиқлол” маҳалласида ичимлик суви муаммоси ҳал этилмоқда

photo_2022-06-05_12-04-03

“Ижтимоий ҳимоя” нодавлат нотижорат ташкилоти Наманган вилояти Косонсой туманидаги “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида кўп йиллик муаммони ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Маҳалла ҳудудида марказлашган ичимлик суви тармоғи йўқ. Одамлар 2-3 километр масофадан сув ташишга мажбур. Ушбу муаммони ҳал этиш учун “Ижтимоий ҳимоя” ННТ Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди грантини олди. Ҳозирда керакли коммуникациялар ётқизилди.

Мазкур грант лойиҳаси доирасида маҳаллий ҳокимликлар ва маҳаллалар билан ижтимоий шериклик йўлга қўйилган. Аҳолининг ўзи ҳам фаол ёрдам бермоқда.


Журналистлар “Физика—Қуёш” институти фаолияти билан танишди

photo_2022-06-05_12-05-51

Тошкент вилоятининг Паркент туманида журналистлар учун медиа- тур "Марказий Осиёда иқлим хавфсизлигини таъминлаш бўйича сиёсий ҳаракатлар — II Босқич" минтақавий лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирлардан бирига айланди. У БМТТД томонидан Буюк Британия Ҳамдўстлик ва халқаро тараққиёт ишлари бўйича ташқи ишлар вазирлиги (FCDO) билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Медиа-турнинг асосий мақсади – Ўзбекистон Фанлар академияси С. Азимов номидаги “Физика — Қуёш” илмий ишлаб-чиқариш бирлашмаси Материалшунослик институти фаолияти билан танишиш бўлди. Ушбу ноёб объект бежиз танланмади. Яқин вақтгача бегоналар учун ёпиқ бўлган илмий муассасада Қуёш энергиясидан фойдаланишга асосланган тадқиқотлар олиб борилади. Яъни кундалик фойдаланиш учун ҳам, юқори технологияли ишлаб чиқариш, мудофаа саноати учун ҳам бир қатор маҳсулотлар қайта тикланадиган энергия манбалари қўлланган ва атмосферага деярли ҳеч қандай зарарли чиқиндилар чиқарилмаган ҳолда яратилади.

Оммавий ишлаб чиқариладиган материаллар орасида нанофаол қўшимчали композит плёнка бор. У иссиқхоналар яратишда қўлланилади, Ўзбекистоннинг ёзги иссиқ иқлим шароитига мослаштирилган. Плёнка қуёшдан келаётган ультрабинафша нурларни қизил ва инфрақизил тўлқиндаги нурларга айлантиради. Инфрақизил нурлар тупроққа 1 метр чуқурликкача кириб, уни қиздиради. Тупроқдан қайтган инфрақизил тўлқиндаги энергияни эса плёнка ташқарига чиқармайди.

“Физика—Қуёш” институтидаги “Катта Қуёш печи” туфайли бу ерда юқори чидамли углерод толаси ҳам олинади, у вертолёт ва самолётларни безатишда, пойга автомобилларини йиғишда, шунингдек, ўқ ўтказмайдиган жилетларда қўлланилади.

Институт олимлари углерод толаларининг фаоллашуви ва карбонланиши вақтини 200 баробарга қисқартириш ҳамда атмосферага карбонат ангидрит газининг чиқишини камайтириш имконини берувчи технологияларни ишлаб чиққан. Шу тарзда улар “яшил углерод” олади. Бу инновацион ишланмаларнинг фақат бир қисми, холос.

  • Бундай Қуёш қурилмаси дунё бўйича бор-йўғи иккита, - дейди институт илмий ходими, техника фанлари доктори Жавоҳир Шерматов.Бири Францияда, иккинчиси Ўзбекистонда. Институт 1987 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда, Қуёш мажмуаси қурилиши 1981 йилда бошланган. 1993 йилгача объект ёпиқ ва қаттиқ қўриқланган. Сўнгги беш йилда бу ерда илмий туризм фаол ривожланмоқда. Келганлар энг катта Қуёш печини кўришлари мумкин. У 62 та гелиостатдан иборат. Ойналар қуёш нурларини улкан концентраторга (майдони 2 286 квадрат метр) йўналтиради.

БМТ Тараққиёт дастурининг “Марказий Осиёда иқлим хавфсизлигини таъминлаш бўйича сиёсий ҳаракатлар — II Босқич” лойиҳасининг миллий координатори ва менежери Элмира Галиеванинг сўзларига кўра, лойиҳа қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Лойиҳа минтақавий даражада учта давлатда амалга оширилмоқда: Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳамда миллий ҳамкор – Ўзгидромет. Ҳозирда лойиҳанинг иккинчи босқичи бир неча йўналишларда амалга оширилмоқда. Улардан бири тадқиқот фаолиятидир. Бу борада Лондон тадқиқот институти билан ҳамкорликда иқтисодий ривожланишни ҳисобга олган ҳолда иқлим ўзгариши масалалари бўйича  тадқиқот олиб борилмоқда ва ҳисоботлар тайёрланмоқда.

Иқлим ўзгариши ҳар бир инсонга тааллуқли масала. Бу ҳақида аҳоли хабардорлигини ошириш ишлари давом этмоқда. Атроф-муҳитни асраш учун ҳар ким углерод чиқаришни камайтириши кераклигига урғу берилмоқда.

БМТТДнинг ушбу лойиҳаси июнь ойи охирида якунланади, 2021 йилнинг октябрь ойидан бошлаб амалга оширилган ишлар натижаларини сарҳисоб қилиш режалаштирилган.


Европа Иттифоқининг қарийб 100 млн сўм маблағи Қарши туманидаги ички йўлларни таъмирлашга йўналтирилди

photo_2022-06-05_12-03-09

Оқсарой, Ёш тадбиркор, Лолазор, Зиёкор, Бобур, Навоий, Гулистон, Насаф... Булар Қашқадарё вилояти Қарши тумани “Сарой” маҳалла фуқаролари йиғинидаги ички кўчалар номи. Йиллар давомида ёзда тупроқ, чанг, қишда лойлигича қолиб келаётган ушбу кўчалар йўллари аҳолининг сўровидан келиб чиқиб, таъмирланди...

Жорий йилнинг 27 апрель — 6 май кунлари давомида юқорида номлари келтирилган кўчаларнинг 3,6 км.лик қисмига 1 214,1 куб метр ҳажмда қум-шағал аралашмаси ётқизилди. Ушбу ишлар “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати “Тараққиёт” маркази билан ҳамкорликда Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида амалга ошираётган “Ўзбекистоннинг чекка қишлоқ ҳудудларида пандемия шароитида қарорлар қабул қилишда эҳтиёжманд аҳоли қатлами иштирокини ошириш” лойиҳаси доирасида бажарилди. Жараёнга туман “Йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасиниинг 10 дан зиёд техникалари ва ишчи кучи жалб этилди.

Ўтган йили лойиҳа ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятининг 4 та пилот маҳалласида асосий инфратузилма масалаларини фуқаролар иштирокида аниқлаб олганди. Жумладан, Қарши туманидаги “Қоратепа” ва “Сарой” ҳамда Чироқчи туманидаги “Торжилға” ва “Эски Анҳор” МФЙларида электр энергияси ва ичимлик суви таъминотида, ички йўлларни таъмирлашда муаммолар борлиги айтилди. Шундан сўнг, Европа Иттифоқи ажратган 98,6 млн сўм маблағни “Сарой” МФЙга йўналтиришга қарор қилинди. Қарор қабул қилишда маҳаллий аҳоли ҳам иштирок этди.

Бизга маълум бўлишича, Қарши туманидаги “Сарой” маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури ҳам амалга ошириляпти. Маҳалла ҳудудида 34 км ички йўллар мавжуд бўлиб, ундан 30 км.га яқини Дастурга киритилган, 4 км.га яқин ички тупроқ кўча эса Дастурга кирмай қолган. Аҳоли биздан ана шу тупроқ кўчага шағал ёки асфальт ётқизишда кўмак сўраган эди. Шундан сўнг, тендер эълон қилиб, ҳаракатни бошладик. Қум-шағал қоришмаси ёйилгандан кейин, оғир техника ёрдамида зичланди, яъни “трамбовка” қилинди. Натижада ҳамма учун қулай йўл бўлди. Кейинчалик устидан бемалол асфальт қилиш мумкин, - дейди лойиҳа муҳандиси Шуҳрат Азизов.

16 май куни Қарши тумани ҳокими Беҳзод Юсуповга махсус сертификат топширилди. 

Маълумот учунЕвропа Иттифоқи Ўзбекистондаги фуқаролик жамияти ташкилотлари орқали COVID-19 пандемиясининг таъсирини камайтиришга оид қиймати 1 млн евро бўлган Дастурни ишга туширган. Ушбу Дастур доирасида “Юксалиш” ҳаракатининг “Ўзбекистоннинг чекка қишлоқ ҳудудларида пандемия шароитида қарорлар қабул қилишда эҳтиёжманд аҳоли қатлами иштирокини ошириш” лойиҳасига 400 минг еврога яқин миқдорда маблағ ажратилган. Мазкур лойиҳа иш бошлаган вақтдан буён (2021 йил, апрель) республикамизнинг 6 та чекка ҳудуди – Пахтачи, Қўшработ, Қарши, Чироқчи, Жалақудуқ туманларидаги ва Хонобод шаҳридаги жами 12 та маҳаллада яшовчи 350 та эҳтиёжманд оилага жами 1,3 млрд сўм бўлган бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди ҳамда 12 та тиббиёт муассасасига қиймати 280,5 млн сўмлик зарур тиббий буюм ва ускуналар топширилди.

Айни пайтда 12 та маҳалланинг кичик инфратузилмасини яхшилаш ишлари давом этмоқда.

© Copyright 2021 • info@yumh.uz • Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Ш.  Рашидов кўчаси, 16-уй

You received this email as you are on the mailing list of the Nationwide Movement "Yuksalish" (Uzbekistan). 

If you are not willing to receive the newsletter, please Unsubscribe

Отправлено через

SendPulse